АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аурелиа Бушезни қабул қилди

'Абдулазиз Камилов Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аурелиа Бушезни қабул қилди'ning rasmi

 Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун,  8 октябрь куни Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аурелиа Бушезни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби маълум қилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, аввал турли даражаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилган. 

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

"Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи “GSP+” преференциялар бош тизими бенефициари мақомини олиши Франция билан ўзаро савдо учун янги уфқларни очади",—дейди Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

    Бошқа янгиликлар