1

Тошкент вилоятида 35 000 эвазига "қалбаки" хўжалик ерини ваъда қилган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 08.10.2021, 12:31
Тошкент вилоятида 35 000 эвазига "қалбаки" хўжалик ерини ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида 35 000 эвазига хўжалик ерининг ҳужжатини тўғирлаб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент  хабар берди. 

ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Р. “U.” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг 6 сотихини фуқаро С.га 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали тўғрилаб беришни ваъда қилиб олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1