Бугун, 8 октябрь куни тонгда Покистоннинг Белужистон вилоятида кучли зилзила содир бўлди.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди.






