АсосийJamiyat

Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган уйлар ёниб кетди

'Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган уйлар ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 8 октябр куни соат 09:00да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент тумани Сиҳатгоҳ кўчасида  бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда ФВВ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:09 да етиб бориб, 09:26 да ёнғин қуршаб олинди ва 09:55да батамом ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

Ёнғиндан Тошкент тумани Сиҳатгоҳ кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонлар иморатларининг тахминан 250-300 кв.м майдонда том, шифт қисмлари ва уй-жиҳозлари ёнган.  

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар