Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-13° илиқдан ошмайди, бу иқлимий меъёрдан 8-10° га пастдир.
Якшанба куни ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-5° илиқгача, шимолда 0-3° совуқгача пасаяди, кундуз кунлари 10-13° илиқ атрофида сақланиб туради.
Душанба кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудида қуруқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳафта бошида 2-5° илиқ атрофида бўлган паст ҳарорат ҳали ҳам саланиб туради, кундуз кунлари эса ҳарорат кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасига келиб 17-20° илиқ бўлади.






