1

Фарғонада "Барака бургер" номли дўкон ойналари синдирилиб, ёқиб юборилди

ЖИНОЯТ 08.10.2021, 15:37
Теглар: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғонада "Барака бургер" номли дўкон ойналари синдирилиб, ёқиб юборилди

Ижтимоий тармоқларида “Фарғона шаҳрида жойлашган "Барака бургер" номли дўконни ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилганлиги” тасвирланган видеохабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил 05 октябрь куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг, Э.ва унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатлари давом эттириб, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида О.га тегишли бўлган "Барака бургер " дўконини ойналари синдиришиб, дўконда ёнғин чиқаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов якунига кўра, қўшимча хабар берилади.

Шарҳлар

PZR тест натижаларини қалбакилаштириб сотаётган шахслар қўлга олинди

04.11.2021, 21:16

2021 йил 22 октябр куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга асосан, моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга Давлат чегарасидан ўтиш учун коронавирус инфекцияси натижалари ҳақида...
Ёзёвон туманида “Эсперо” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди

06.02.2021, 16:27

2021 йил 5 февраль куни фуқаро Ш.З. “Эсперо” автомашинасини Ёзёвон тумани Гулистон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Э.О.ни уриб юбориши оқибатида, Э.О....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1