АсосийJamiyat

Қувада 21 нафар фермерни алдаб, уларнинг муҳридан фойдаланган фирибгар қўлга олинди

'Қувада 21 нафар фермерни алдаб, уларнинг муҳридан фойдаланган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Қува туманидага ерлардан йиллар давомида фойдаланаётган фермерлар мева ва сабзавотларини экспортга чиқаришда амалий ёрдам берадиган кимса билан танишиб қоладилар. 3-4 маротаба анор, ўрик, сабзавотларни қўшни мамлакатларга экспорт қилишга кўмаклашган кишини фермерлар ўзларининг қадрдони деб биладилар ва ишонадилар.

2019 йилда фермерлар етиштирадиган маҳсулотларга хорижда талаб юқори эканлиги, яхшигина пулга сотиб олишлари, маблағ эса уларнинг хиссоб рақамига тушиши, бу учун ҳар бир фермер муҳрларини унга беришларини айтган. Соддагина 21 нафар фермерлар ўз муҳрларини унга ишониб топширадилар.

Аммо уларнинг ҳисоб рақамига маблағлар тушмади. Орадан анча вақт ўтиб фермерларнинг хонадонига суддан чақирув қоғози келади. Судда айтилишича, ҳар бир фермер хорижга бир нечта турдаги маҳсулотларни экспорт қилган, аммо солиқ тўловлари вақтида тўланмаган. Шу сабабли, фермерларнинг ҳар бири қарздорликни тўлаб қўйиши, агарда вақтида тўланмайдиган бўлса жиной иш қўзғатилиши айтилади.

Бундан кўринадики, фирибгар уларнинг муҳридан фойдаланиб ўзининг мақсадларини амалга оширади. Фирибгар қўлга олиниб, муҳрлар қайтарилди. Аммо ҳар бир фермер бўйнидаги қарзларини тўлаши керак. Имконсиз қолган 21 нафар фермерлар Фарғона вилояти адлия бошқармаси ходимларидан ёрдам сўрадилар.

Фермерлар муаммолари ҳал этилди. Бу борада кўмак берган Адлия ходимларидан хурсанд эканликларини айтадилар. Фирибгарга нисбатан эса жиноий ишлар қўзғатилди. Ер эгалари эса эндиликда одамларга ишонишда хушёр бўлишларини такрорламоқдалар.

    Бошқа янгиликлар