АсосийЖамият

Е-9 визаси бўйича танловлар базасидаги 2 йиллик муддати тугаётган Кореяга кетувчи фуқароларга қўшимча муддат берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматовнинг Корея Респу...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматовнинг Корея Республикасидаги ташрифи давомида Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти билан учрашув ўтказилиб, унда Е-9 виза тасдиқномаси муддати ва танловлар базасидаги 2 йиллик муддати тугаётган (шартнома кутаётганлар) фуқароларга қўшимча муддат бериш масаласи муҳокама қилинган эди.

Музокаралар натижасида Корея томонидан COVID-19 пандемияси сабабли Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги имтиҳондан ўтган номзодлар учун баллик тизимнинг амал қилиш муддати 2 йилдан ошганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтолмайдиган ишчиларнинг танловлар базасидаги 2 йиллик амал қилиш муддати узайтирилгани маълум қилинди.

Унга кўра, 2021 йил 1 июлдан 30 сентябргача амал қилиш муддати мавжуд бўлган номзодларга 2021 йил 1 октябрдан 6 ой қўшиб берилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 октябридан 31 декабригача 2 йиллик амал қилиш муддати тугайдиган номзодларга муддати тугаган санадан бошлаб 6 ой қўшиб берилади.

Бошқа янгиликлар