АсосийJamiyat

Тошкентда автобус хонадонга урилди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди

'Тошкентда автобус хонадонга урилди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди'ning rasmi

Кеча, 8 октябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида йўловчи ташувчи автобус фуқаро хонадонига урилгани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, 8 октябрь куни соат тахминан 07:00 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган М. Қодир бошқарувидаги Mercedes Benz русумли йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, ушбу чорраҳадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар