АсосийJamiyat

Ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган қизлар рўйхати шакллантирилади

'Ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган қизлар рўйхати шакллантирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхати шакллантирилади. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхати шакллантирилади

Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Маълум бўлишича, Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантиради, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади. Шунингдек, вазирлик мослаштириш бўйича намунали марказга жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасасига жойлаштириш чораларини кўради.

Қайд этилишича, аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ҳамда туманлараро намунали марказлар Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритилган.

    Бошқа янгиликлар