Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди, тўлиқ эмланганлар 5 миллион нафардан ошди.
8 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 231 549 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 96 336 нафарни,
2-босқич эмланганлар 66 444 нафарни,
3-босқич эмланганлар 68 769 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 209 839 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 122 321 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 7 031 631 нафарни,
3-босқич эмланганлар 3 055 887 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 026 572 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Сурхондарё вилояти (38 334 доза),
Наманган вилояти (25 409 доза),
Тошкент вилояти (21 356 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 399 529 доза,
Андижон вилоятида 2 359 068 доза,
Наманган вилоятида 2 327 839 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






