1

Пойтахтга кириб келаётган "ГАЗ-3110"дан шубҳали моддалар топилди

ЖИНОЯТ 09.10.2021, 12:27
Пойтахтга кириб келаётган "ГАЗ-3110"дан шубҳали моддалар топилди

Пойтахтга кириб келаётган "ГАЗ-3110" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда унда шубҳали моддалар аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:10 ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Тошматов ва С.Бегматовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "ГАЗ-3110" русумли автомобиль тўхтатиб текширилган.

Салонда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган Б.Н. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Б.Н.нинг чўнтагидан, оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат тўлиқ ўрганилиши учун фуқаро Б.Н. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1