АсосийJamiyat

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Ўзбекистондаги сайловлар бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди

'ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Ўзбекистондаги сайловлар бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси оралиқ ҳисоботини эълон қилди.

ЕХҲТ ДИИҲБ (Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйичабюроси) жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистонда ўз Миссиясини бошлади. У Тошкентда жойлашган 11 нафар мутахассисдан иборат.

Шу билан бирга, 24 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.

ДИИҲБ Миссияси ушбу учрашувлар натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида сайлов кампаниясидаги қатор ижобий жиҳатлар ҳақида хабар беради. Хусусан, унда барча тартиб-таомилларнинг муддатларига сайлов органларининг амал қилиши, яъни режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтаётгани қайд этилади.

Ҳисоботда фуқароларнинг сайлов жараёни билан боғлиқ шикоятлар йўқлиги маълум қилинган. МСК, ҳудудий сайлов ёки суд органларига аҳолидан бирон-бир шикоят келиб тушмагани қайд этилади.

Исталган сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловларни кузатиш учун эркин киришга ҳақлидирлар.

ЕХҲТ ДИИҲБ ўз ҳисоботида Ўзбекистондаги медиа маконга ўз эътиборини қаратган. Миссия сўнгги йилларда медиа иқлимнинг яхшиланганини маъқуллайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ОАВ халқ овози ва “тўртинчи ҳокимият”га айланди. ОАВда эълон қилинаётган танқидий мақолалар эътиборсиз қолмаяпти, давлат органлари уларни таҳил қилиб, жамият билан мулоқотга киришмоқда. Фуқаролик жамияти ва демократик институтлар инсон ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлигининг таъминланиши учун кенг имкониятларни яратишмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар