АсосийJamiyat

Навоийда 33 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташлаб, вафот этди

'Навоийда 33 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташлаб, вафот этди'ning rasmi

Навоий вилояти Конимех туманида 33 ёшли эркак ўзини поезд остига ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, 27 сентябр куни соат 06:50 ларда туманнинг “Шўртепа” МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро уйидан ишга кетаётганини айтиб, чиқиб кетган ва ҳаракатланиб келаётган поезд остига ўзини ташлаган.

Навоий кон-металлургия комбинатида ишчи бўлиб ишлаган марҳум фуқаронинг уч нафар фарзанди бўлиб, у ҳалокат юз беришидан олдин акасига қўнғироқ қилиб, болаларини омонат топширган.

Мазкур ҳолат бўйича маҳалла фуқаролари билан ўтказилган муҳокамада марҳумнинг ўз жонига қасд қилишигача олиб борувчи сабаб йўқ бўлгани айтиб ўтилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ва ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар