Бугун, 9 октябрь куни соат 5:40 да Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 35/10 кВ кучланишли “Тузел” подстанциясининг 10 кВ ли шиналар системасидаги таянч изоляторида қисқа туташув содир бўлган.
Бунинг натижасида қуввати 6300 кВА дан бўлган иккита Т-1 ва Т-2 трансформаторлари ўчган.
Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг хабар беришича, ҳозирда “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг махсус бригадаси томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланади ва электр энергияси тармоққа уланади.
"Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз" дейилмоқда.






