АсосийJamiyat

Нукусга кетишда даҳшатли ЙТҲ рўй берди

'Нукусга кетишда даҳшатли ЙТҲ рўй берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Нукусга кетишда дахшатли ЙТҲ рўй берди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни берди.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 16:30 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи худудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 523-километрида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Н.Д. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўл четига чиқиб ағдарилган.

Натижада, автомобиль йўловчилари Қ.Х. ва З.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазку  ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар