АсосийJamiyat

«Навоийазот»га қарашли қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилган

'«Навоийазот»га қарашли қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилган'ning rasmi

Давлат экология қўмитаси «Навоийазот» корхонаси қудуғидан саноат чиқиндиларининг Зарафшон дарёсига ташланганлигини аниқлади. Хавфли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси бир неча бор ошиб кетиши балиқларнинг оммавий заҳарланишига олиб келди.

«Навоийазот» АЖга қарашли 267-қудуқдан (1-ташлама) дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилган, дея хабар берди Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарга айтилишича, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олиб, тегишлича ўрганилган. Натижада дарёга чиқарилган моддалар белгиланган меъёрлардан бир неча баробарга юқорилиги аниқланган. Хусусан:

  • азот аммоний 21 баробар;
  • азот нитрат 2,6 баробар;
  • азот нитрит 60 баробар;
  • хлоридлар 1,3 баробар;
  • мис ионлари 2,1 баробар.

Маълум бўлишича, санаб ўтилган моддаларнинг белгиланган меъёрдан оширилиши туфайли дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари давом этмоқда. Ишнинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши ва бу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилиши айтилган.

    Бошқа янгиликлар