"Uzbekistan Airways"АЖ 2021-йил ноябридан 2022-йил мартига қадар Самарқанд-Истанбул-Самарқанд, Урганч-Истанбул-Урганч ҳамда Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишларига қатнов кунлари ва вақти ўзгартирилишини маълум қилди.
Янги жадвалга кўра, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари (ҳафтасига уч маротаба), Урганч – Истанбул – Урганч йўналишлари бўйича сешанба кунлари (ҳафтасига бир маротаба) ва Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишлари бўйича чоршанба ва шанба кунлари (ҳафтасига икки маротаба) амалга оширилади.
Самарқанд-Истанбул-Самарқанд
- Самарқанддан учиш: 08: 40 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 11: 40 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 13: 10 (Истанбул вақти билан);
- Самарқандга келиш: 19: 25 (Тошкент вақти билан).
Самарқанд-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 млн 899 минг сўмдан, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича эса, 4 млн 215 минг сўмдан бошланади.
Урганч-Истанбул-Урганч
- Урганч шаҳридан жўнаб кетиш: 09:30 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 11: 50 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 13: 20 (Истанбул вақти билан);
- Урганч шаҳрига келиш: 19: 05 (Тошкент вақти билан).
Урганч-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 млн 691 минг сўмдан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича эса, 4 млн 18 минг сўмдан бошланади.
Фарғона-Истанбул-Фарғона
- Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш: 08: 45 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 12: 25 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 14: 00 (Истанбул вақти билан);
- Фарғонага келиш: 20: 50 (Тошкент вақти билан).
Фарғона-Истанбул йўналишида авиачипта нархи 2 млн 899 минг сўмдан, Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналиши бўйича эса 4 млн 215 минг сўмдан бошланади.
Авиачипталар нархи 06.10.2021 ҳолатига кўра амал қилади.






