АсосийJamiyat

Тошкентдаги йирик савдо мажмуалари ва бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади (манзиллар)

'Тошкентдаги йирик савдо мажмуалари ва бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади (манзиллар)'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача  пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

 Сайёр қабулларда фуқароларга:

- давлат хизматлари кўрсатилади;

- соҳага оид бепул ҳуқуқий  маслаҳатлар берилади;

- сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: Олой бозори, Эко бозор, Чорсу бозори, Қўйлиқ бозори, Чилонзор буюм бозори (Ипподром)

 

 

    Бошқа янгиликлар