Адлия вазирлиги томонидан 29 та вазирлик ва идораларда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Президент Фармони билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларни давлат хизмати кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўраб олинганлиги (ортиқча ҳужжатлар олинганлиги) учун вазирлик ва идорларнинг 9 нафар ходими маъмурий жавобгарликка, 32 нафари интизомий жавобгарликка тортилган.
Адлия вазирлиги барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилмасликка, улардан қонун ҳужжатларида белгиланмаган ҳужжатларни талаб қилиб олмасликка чақирмоқда.






