Татаристонда бортида парашютчилар бўлган Л-410 самолёти қулаб тушди, деб хабар бермоқда Интерфакс ва РЕН ТВ.
Уларнинг маълумотларига кўра, бортда 22 киши - маҳаллий учиш клуби парашютчилари ва экипаж аъзолари бўлган. Баъзи маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган.
ТАСС манбасига кўра, самолёт республика шарқидаги Мензелинск шаҳрида қулаган.
Татаристон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Татаристонда Лет Л-410 Турболет ҳалокатини тасдиқлаган.






