БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича резолюцияни қабул қилди.
ТИВ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Таъкидланишича, унда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо 47 та давлатдан ҳаммаси бир овоздан унга розилик билдирган.
Мақсадли ишлар туфайли Ўзбекистон томони барча қитъалардаги кўпчилик давлатларнинг қўллаб-қувватлашига эришган.
"Резолюциянинг қабул қилиниши жаҳон ҳамжамияти томонидан Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда амалга оширилаётган халқаро ташаббуслар ва ислоҳотлар дастурларининг кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолатдир",–дейилади хабарда.






