АсосийSport

Ўзбекистон ўсмирлари оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида бир қанча медаллар қўлга киритди

'Ўзбекистон ўсмирлари оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида бир қанча медаллар қўлга киритди'ning rasmi

Айни кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг учинчи кунги баҳслари Ўзбекистон учун омадли кечди.

Гап шундаки, Ўзбекистон ўсмирлари оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида яна 4 медальни қўлга киритди.

Туризм ва спорт вазирлигининг қайд этишича, дастлаб, мусобақада -61 кг вазн тоифасида Мадинабону Жўраева иккикураш натижасига кўра, умумий 179 кг натижа қайд этиб, 5-ўринни қўлга киритган.

 -71 кг вазн тоифасидасидаги силтаб кўтариш машқида эса Ўзбекистонлик Севинчой Комилова 111 кг натижа қайд этиб, 3-ўринни эгаллади ва терма жамоа ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйган.

Нигора Сувонова ҳам силтаб кўтариш мақшларида ҳам ажойиб натижа қайд этган. У 114 кг натижа билан кумуш медаль соҳибасига айланди. 

Шунингдек, у даст кўтаришда энг юқори натижаси 92 кг штангани ўзига бўйсундириб, яна бир кумуш медалига сазовор бўлган.

Эътиборлиси, иккикураш натижасига кўра ҳам Нигора иккинчи ўринни банд этиб, жаҳон чемпионатидан 3та медаль билан қайтадиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар