АсосийSiyosat

Ўзбекистон Нур-Султонда Афғонистон масаласида бўлиб ўтадиган вазирлар йиғилишида иштирок этади

'Ўзбекистон Нур-Султонда Афғонистон масаласида бўлиб ўтадиган вазирлар йиғилишида иштирок этади'ning rasmi

Абдулазиз Камилов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

2021 йил 11-12 октябрь кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этади.

Мажлисда минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият, жумладан, гуманитар инқирозни олдини олиш мақсадида Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар