АсосийJamiyat

"Ўзсувтаъминот АЖ" аҳоли мурожаатлари билан қандай ишлайди?

'"Ўзсувтаъминот АЖ" аҳоли мурожаатлари билан қандай ишлайди?'ning rasmi

"Ўзсувтаъминот АЖ" аҳоли мурожаатлари билан қандай ишлайди?

Мутасаддилар ушбу саволга жавоб беришди.

 Қайд этилишича, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими Акциядорлик жамияти бошқаруви ва унинг тасаруфидаги масъулияти чекланган жамиятларида, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445- сон Қонунига кўра ташкил этилган.

 Акциядорлик жамияти бошқарувининг марказий аппарат таркибида 2 та бирликдан иборат Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий сув таъминоти масъуляти чекланган жамиятларида ҳам алоҳида бўлимлар фаолият юритади.

 Мурожаатларни тезкор равишда ва ўз вақтида ҳал этишнинг амалдаги тизими қуйидагиларга асосланган: 

  • Биринчидан, ҳар куни соат 17:00 га қадар Девонхона томонидан кун давомида келиб тушган мурожаатларнинг кунлик ҳаракати тўғрисида аризалар муалифи кесимида маълумотлар шакллантирилиб, кўриб чиқилади ва 18:00 га қадар раисга ҳисобот берилади. 
  • иккинчидан, мурожаатларни ижро ҳолати марказий аппаратда ҳафтанинг Душанба куни Раис хузурида, жума кунлари бошқарув раиси биринчи ўринбосари бошчилигида батафсил ҳар бир ариза кесимида муҳокама қилинади.

"Шунингдек, “Ўзсувтаъминот” АЖ тизимида бугунги кунда аҳоли мурожатларни қабул қилиш учун 1255 ягона қисқа рақам, ичимлик сув таъминоти ва оқова хизмати кўрсатиш соҳасида содир бўладиган аварияларни бартараф этиш бўйича 1054 қисқа рақами, МЧЖ ва туман бўлимларини “call center” лари, ижтимоий тармоқлар (facebook, Instagram) ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш учун телеграм чати ишга туширилган",-дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар