АсосийJamiyat

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони маълум бўлди

'Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони ҳақида маълумот берди.

 Унга кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикада мавжуд тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 475 349 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 96 278 тани ташкил этади.

 Ҳудудлар кесимида уларнинг сони қуйидагича: 

  • Тошкент шаҳри – 13 138 та; 
  • Фарғона вилояти – 11 929 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 10 345 та; Сурхондарё вилояти – 7 502 та; 
  • Наманган вилояти – 7 453 та.

Шунингдек, хусусий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:

 🔹савдода – 37 940 та;

🔹саноатда – 17 057 та;

 🔹яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 8 329 та;

🔹қурилишда – 7 826 та;

🔹қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 914 тани ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар