АсосийJamiyat

Чилонзор туманининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Чилонзор туманининг айрим  жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

2021 - 2022 - йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Лутфий кўчасидаги Д - 426 мм ўрта босим ер ости газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда   “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу сабабли, 2021 - йил 11 - октябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Лутфий маҳалласидаги 378 та ерли хонадон, 2 та кўп қаватли уйдаги 98 та хонадон, “1 - Қатортол” маҳалласидаги 356 та ерли хонадон, 2 та кўп қаватли уйдаги 128 та хонадон, 8 - мавзедаги 58 та кўп қаватли уйлардаги 2298 та хонадон, 9 - А мавзедаги 48 та кўп қаватли уйлардаги 1896 та хонадонлар, 7 - мавзедаги 64 та кўп қаватли уйлардаги 2682 та хонадонлар ҳамда ушбу манзиллардаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар