АсосийJamiyat

"Биз дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган янги авлод етакчи хотин-қизларини тарбиялаймиз!" Сенат раиси Ўзбекистон қизларини байрам билан табриклади

'"Биз дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган янги авлод етакчи хотин-қизларини тарбиялаймиз!" Сенат раиси Ўзбекистон қизларини байрам билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 11 октябрь —  Халқаро қизлар куни бутун дунёда нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали табрик улашди.   

"Қизлар учун барча зарур шароитларни яратиб, биз дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган янги авлод етакчи хотин-қизларини тарбиялаймиз!  

Ва бугунги кунда бизнинг саъй -ҳаракатларимиз ҳамда интилишларимиз барча қизларимиз соғлом ва ҳимояланган, муносиб таълим олиб, бандлиги таъминланган, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўладиган дунёни яратишга қаратилган.

Ўзбекистонимизнинг жондан азиз қизалоқларини бахтли кўришни ҳаммамиз истаймиз. Қизларимизнинг фаровон келажаги учун барчангизни янада масъулиятлироқ бўлишга чақириб қоламан!" - дея ёзиб қолдирган Сенат раиси. 

    Бошқа янгиликлар