Ишдан бўшатилган фуқароларга янги иш ўринлари таклиф этилди
Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги иш берувчи корхоналардан бирига жорий йил июль ойида борган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари иш ҳажми камайгач, ташкилот ишчиларни ишдан бўшатаётгани ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилди.
Ушбу иш берувчи корхона томонидан 80 нафардан зиёд ишдан бўшатилган фуқароларга янги иш жойларини таклиф қилиш мақсадида Агентлик билан шартномага эга бўлган, бугунги кунда бўш иш ўринлари мавжуд ташкилотлар таклифлари шакллантирилди.
Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари фуқаролар ва “Альфа строй”, “DWG” МЧЖлар вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, фуқароларга иш берувчи талаблари ва яратиладиган шароитлар тушунтирилди.
Меҳнат мигрантларининг ойлик маошлари тўлиқ берилмаганлиги сабабли, уларнинг собиқ иш берувчи корхонаси масъулларига Ваколатхона томонидан расмий мурожаат юборилди.






