Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув вақтида қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар қилди.
“Эрталаб туриб Ўзбекистон-Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз. Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз. Бизнинг ягона мақсадимиз – Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин.
Мен лавозимга келганимда 57 фоиз чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик”, дейди Шавкат Мирзиёев.






