Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди:
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича вазифалар ҳам кўзда тутилган бўлиб, унга кўра, жорий йилда 352 та объектда, 3 447,3 км узунликдаги тармоқ ва 359 та иншоотда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун 1 трлн. 055 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 839,3 млрд. сўмлик манзилли дастур тасдиқланган.






