Канадада метеорит уй томини синдириб, ухлаб ётган аёл ёстиғига қулаб тушди. Бу ҳақда "Victoria News"га таяниб Замон хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ғайриоддий воқеа Британия Колумбияси жануби-шарқида содир бўлган. Метеорит маҳаллий фуқаро Рут Хемилтоннинг бошидан бир неча сантиметр пастга тушиб, уйи томини ёриб ўтди.
Аёлнинг айтишича, у баланд овоздан уйғониб кетган ва, қараса, унинг боши ёнида номаълум жисм турибди ва шифт тешилган.
Ҳозирда аёлнинг аҳволи анча яхши: ҳеч қандай жароҳат олмаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат унга ҳаётга янгича қараш имконини берди.
"Ҳозир хаёлимга фақат бир нарса келади - бу ҳаёт бебаҳодир ва у исталган вақтда тугаши мумкин, гарчи сиз ўз тўшагингизда ётганингизда ҳам", - деди Хамилтон.
Аёл метеорит парчасини набиралари учун эсдалик сифатида сақлашни режалаштирмоқда.






