АсосийSport

Ўзбекистон чавандозлари Евроосиё кубогида ғалаба қозонди (фото)

'Ўзбекистон чавандозлари Евроосиё кубогида ғалаба қозонди (фото)'ning rasmi

7-10-октябрь кунлари Россия Федерацияси, Москва шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё кубоги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Марказий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Мусобақа якунларига кўра, Бекзод Қурбонов “Кинг Cорнет Л” лақабли оти билан турнирнинг мутлақ чемпионига айланди, Умид Камилов эса “Неро Уно Рафаел” лақабли отда кумуш медалини қўлга киритди. Яна бир чавандозимиз Аъзам Толиббоев ўзининг “Ладй” лақабли отида фахрий тўртинчи ўринни банд этди.

Сўнгги йилларда ушбу спорт тури, қолаверса, наслчилик ва зотдор отларни кўпайтириш бўйича давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик самараси ўлароқ от спортида чавандозларимиз халқаро майдонда маълум ютуқларга эришишмоқда. Бу сафарги мусобақа ҳам сўзимизнинг амалий исботидир.

    Бошқа янгиликлар