АсосийJamiyat

Тошкентда "Matiz" эшигига осилиб сурат олиб кетаётган фуқаро жаримага тортилди

'Тошкентда "Matiz" эшигига осилиб сурат олиб кетаётган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Интернет тармоғида автомобиль йўловчиси эшикка осилиб, ўз ҳаёти учун хавф туғдиргани акс этган сурат тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидабузарлик ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдиришмади, дея хабар бермоқда Бош Бошқарма Ахборот хизмати. 

Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9 октябрь куни тахминан соат 14.00 да рўй берган. “Матиз” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Y 687 YA) ишончнома асосида 1999 йилда туғилган Жасур Х. бошқарган, суратдаги йўловчи эса 1995 йилда туғилган Умаржон Э. бўлган.

Йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисми (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобил ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.

"Ҳурматли фотосуратчилар, операторлар ва шу каби касблар эгалари. Юқоридаги ҳолатга ўхшаш ҳатти-ҳаракатлар нафақат қоидабузарлик ҳисобланади, балки ўз саломатлигингиз ва ҳаётингизни хавф остига қўяди. Хавфсизлигингизга қанчалик ишонишингиздан қатъий назар, йўлларда рўй бериши мумкин бўлган турли ҳолатларда бу ишингиз фожеали якунланиши мумкин", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар