АсосийJamiyat

“Обод Қишлоқ” давлат дастури таъсир қилмаётган Жиззахдаги ачинарли аҳвол назоратда: 83 та кўп қаватли уй-жойлар шу йилнинг ўзида таъмирланади

'“Обод Қишлоқ” давлат дастури таъсир қилмаётган Жиззахдаги ачинарли аҳвол назоратда: 83 та кўп қаватли уй-жойлар шу йилнинг ўзида таъмирланади'ning rasmi

Шу кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Пахтакор” ҚФЙда жойлашган турар-жойлар “Обод Қишлоқ” давлат дастурига тушган бўлсада ачинарли аҳволдалиги ва ҳозирги кунгача мутасаддилар томонидан ҳеч бир ишлар амалга оширилмаётгани билан боғлиқ хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур масала Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан назоратга олиниб, сенатор С.Суярова томонидан масаланинг келиб чиқиш сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида ижтимоий тармоқларда тарқалган уй-жойларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган, бундан ташқари бугунги кунда бир қанча уй-жойларида таъмирлаш ишлари бошланмагани аниқланди.

“Обод Қишлоқ ” дастурига асосан мазкур қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 101 та кўпқаватли уйларни таъмирлаш учун 8 млрд. 474 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, давлат раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил Жиззах вилоятидаги кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъминлаш бўйича дастлабки манзилли дастур тасдиқланиб, 5 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилган.

Дастур доирасида “Abdulaziz Building” МЧЖ хизмат кўрсатаётган “Пахтакор” ҚФЙ худудида жойлашган 101 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланиши режалаштирилган, ҳозирги кунга қадар 18 та уйнинг том қисми таъмирланган.

“Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида таъминлаш ишлари амалга ошмаган 83 та кўп қаватли уй жойлар жорий йилнинг 4-чорак якунига қадар таъмирланиши кўзда тутилган.

Ушбу таъмирлаш ишлари домий назорат қилиб борилади.

    Бошқа янгиликлар