Аввалроқ Ўзбекистонда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали очилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Ҳукумат қарори билан мазкур таълим муассасасига Элдар Садикович Юлдашев директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур институт филиали Президентнинг 2021 йил 28 августдаги қарори билан ташкил этилган.
Шунингдек, қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:
- Драматургия;
- Продюсерлик (турлари бўйича).
Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.






