1

Қашқадарёнинг Ғилон қишлоғида охирги беш йилда бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган

ЖАМИЯТ 12.10.2021, 11:45
Теглар: ажрим, Ғилон
Қашқадарёнинг Ғилон қишлоғида охирги беш йилда бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлиб ўтган сайловчилар билан учрашиш жараёнида Шаҳрисабз туманининг Ғилон қишлоғини алоҳида эътироф этди. Бунинг сабаби Ғилон қишлоғида кейинги беш йилда бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

"Биз буни қишлоқ аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимизнинг жонкуярлиги натижаси, деб биламиз. Бундай ижобий тажрибани бутун эл-юртимизга ибрат қилиб кўрсатсак, албатта, арзийди. Бизга, элимизга ажримлар ярашмайди", - дея таъкидлайди давлат раҳбари.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида Шаҳрисабз туманида 1127 та никоҳ қайд этилган. Ажрим 160 тани ташкил қилади. 

Марказдан 80 км узоқликда жойлашган Ғилон қишлоғида эса шу кунга қадар бирорта ҳам оилавий ажрим қайд этилмаган.

"Аҳоли сони 5302 минг нафарни ташкил қилувчи Ғилон қишлоғи ўзининг табиати ва аҳолисининг соддадиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Ажримларнинг камлигига аҳоли ўртасидаги миллий қадриятларни сақланиб қолганлиги, оила муқаддаслигига бўлган эътибор десак, янглишмаймиз",–дейилади ДХАнинг вилоят бошқармаси хабарида.

Шарҳлар

Андижонда 6 ой давомида 2 мингга яқин ажрим қайд этилди

01.07.2021, 18:54

Андижон туман Давлат хизматлари марказида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, тизимдаги янгиликлар ҳамда фаолиятдаги муаммолар юзасидан матбуот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1