Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Chevrolet Onix автомобили сотувга чиқди” деган мазмундаги видео юзасидан "UzAuto Motors" муносабат билдиргани ҳақида хабар бергандик.
"UzAuto Motors" ахборот хизмати маълум қилишича, Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Zamon.uz нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида Chevrolet Onix va Chevrolet Traker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.
Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.
Маълумот учун, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.






