ЖССТ маълумотига кўра:
- дунёда коронавирус юқтирганлар сони 237 миллион 383 мингдан ортди. 4 миллион 842 мингдан зиёд киши вафот этган (11.10.2021. Европа вақти билан 17:52 ҳолатида).
Охирги суткада 236 629 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
3 302 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
дунёда 238 миллион 274 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 857 мингдан ортиғи вафот этган (12.10.2021. Тошкент вақти билан 12:18 ҳолатида).
ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
- АҚШ (43,792 миллиондан ортиқ),
- Ҳиндистон (33,971 миллиондан ортиқ),
- Бразилия (21,516 миллиондан ортиқ),
- Буюк Британия (8,154 миллиондан ортиқ),
- Россия (7,804 миллиондан ортиқ).
Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 497 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.






