АсосийJamiyat

Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушди

'Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушди'ning rasmi

Акселератор гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига анъанавий тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини баҳолаш учун интерактив портални ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Эндиликда BAHO.GOV.UZ сайтида фойдаланувчилар давлат хизматига берган баҳосини қолдириши мумкин.

Акселератор гуруҳига Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси, UZINFOCOM, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,  Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари киритилган.

Ўрганилган хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Акселератор гуруҳи томонидан давлат хизматларидан фуқароларнинг қониқиш даражасини ўлчайдиган портал – BAHO.GOV.UZ портали концепцияси ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Фуқаролар 5 та мезон бўйича махсус QR-код ёрдамида ушбу портал орқали давлат хизматлари тўғрисида (1-5 гача тизимда) ўз фикр-мулоҳазаларини қолдиришлари мумкин:

•  мурожаатни кўришда муддатларга амал қилиш;

•  хизмат кўрсатиш малакаси;

•  одоб қоидаларига риоя қилиш;

•  адолатли ёндашув;

•  мурожаат қилиш учун шароитлар мавжудлиги.

Экспертлар фуқаролар томонидан қўйилган салбий баҳолар тегишли давлат органлари раҳбарларига мавжуд ҳолатни чуқур кўриб чиқиб, таҳлил қилиш ва тегишли чоралар кўриш учун жиддий сигнал (https://t.me/eGovUz/857), деб ҳисоблашади.

 

    Бошқа янгиликлар