Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини маълум қилди. Дастурдан вилоятда электр энергияси манбаларини яратиш масалалари ҳам ўрин олган, деб хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Келтирилишича, 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари барпо этилади.
Жумладан, 2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мегаватт/соат бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилади.
Барча станциялар ишга туширилиши билан улар йилига 6,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп, дегани.






