АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган  "Sputnik V" вакцина...

'Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарила бошланди'ning rasmi

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган  "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилиган эди.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:  

  • 1 594 480  дозаси AstraZeneca,

 

  • 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

 

  • 720 500 дозаси "Sputnik V",  

 

  • 3 000 060 дозаси Moderna,

 

  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

 

Маълум қилинишича,  22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланган.

 

    Бошқа янгиликлар