АсосийJamiyat

Кўп йиллар одамларнинг дилига озор берган “прописка” сўзи бошқа сўзга алмаштирилмоқда

'Кўп йиллар одамларнинг дилига озор берган “прописка” сўзи бошқа сўзга алмаштирилмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмат хабар бермоқда.

 Хабарда “прописка” сўзининг фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “бир жойга боғланган”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчаларни келтириб чиқараётган учун айрим қонун ҳужжатларидаги “доимий прописка қилиш” тушунчалари “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига ҳамда “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчалари “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаганида, яроқсиз ҳолга келтирганда ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги чиқариб ташланмоқда. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга кўпайтирилган миқдордаги давлат божи ҳақида тушунча ҳамда бошқа кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

 Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш”, “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” ҳамда идентификацияловчи ID-карта тушунчалари билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этилишига олиб келади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг  қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар