Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 13 октябрда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.






