АсосийJamiyat

Бухоро “Арк”ининг 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади

'Бухоро “Арк”ининг 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади'ning rasmi

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев кеча бухоролик сайловчилар билан бўлиб ўтган сайловолди ташвиқот учрашувида Бухоро “Арк қўрғони”нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланишин маълум қилди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, амалдаги давлат раҳбари Бухоро вилоятининг туризм йўналишига оид яна бир қатор қилиниши керак бўлган масалаларни санаб ўтди.

Келгусида:

  • Вилоятдаги 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилинади. Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади.
  • Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғи туризм шаҳарчасига айлантирилади.
  • Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан, Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади.
  • Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади.
  • Қоракўл туманидаги “Пойкент – осмон остидаги музей” археологик парки ташкил этилади.


Шунингдек, вилоятнинг туризм инфратузилмаси ҳам кенгайтирилади. Бухоро аэропорти орқали халқаро авиақатновлар сони 5 баробарга оширилиши, келгуси беш йилда вилоятда катта-кичик 255 та меҳмонхона барпо этилиши, 60 та янги туризм маршрутлари ташкил қилиниши шулар жумласидандир.

Бошқа янгиликлар