АсосийJamiyat

"Андижонда кўприкдан ўтиш 1000 сўмга айланди..."

'"Андижонда кўприкдан ўтиш 1000 сўмга айланди..."'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Булоқбоши, Куллада пуллик кўприк пайдо бўлибди...” мазмунидаги  хабар тарқалди.

Унда одамлар вақтинчалик фойдаланаётган кўприги ҳам бузилиб кетгани, бундан фойдаланган уддабуронлар 2 та тахта қўйиб, 1000 сўмдан одамларни йўлнинг у томонида ўтказиб қўяётгани ҳақида айтилади.

Булоқбоши тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Унга асосан, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли Аравонсой кўприги авария холатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган, хозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

 2021 йил 10 октябрь куни соат 7.00 ларда Бозорбоши МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган, мукаддам судланган, фуқаро Х.Н.Исманов ўзини ноқонуний хатти харакати билан сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган. 

Ушбу фуқаронинг ноқонуний хатти-харакати Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183- ва 200 моддалари билан айбдор деб топилиб 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда

Бошқа янгиликлар