“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ZF-UZ-VAC2001 нинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.
Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 720 500 дозаси "Sputnik V",
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,
- 200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Таъкидланишича, шундан 22 956 058 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 328 121 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланган.






