АсосийJamiyat

Тошкентда хавфли манёврлар билан ҳаракатланган "шумахер"га қонуний чора кўрилди

'Тошкентда хавфли манёврлар билан ҳаракатланган "шумахер"га қонуний чора кўрилди'ning rasmi

4 сентябрь куни соат 22:50 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ж.К. "Lacetti" русумли автомобилда хавфли манёврлар билан, рухсат этилмаган бўлсада транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган.

Шу   вақтда ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Аҳмаджанов томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги ҳам аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126, 128⁵, 135, ҳамда 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар