Бугун “Трансмашхолдинг” АЖ таркибига кирувчи “Метровагонмаш”АЖ 20 та замонавий метро вагонларини ишлаб чиқарди. Ушбу вагонларни Тошкентга жўнатилди икки давлат ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилишини якунлади.
Маълумот берилишича, юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездларни ташкил этади.
2019 йилда метрополитеннинг 20 вагонидан иборат биринчи партияси Тошкентга етиб келган.
2021 йил август ойида эса “Метровагонмаш” АЖ Ўзбекистонга яна 20 та метро вагонини жўнатди. Янги метро вагонларининг барчаси Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.






