АсосийJamiyat

“Қамчиқ”да “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

'“Қамчиқ”да “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 октябр куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 км. да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, Йўл-патрул хизмати ва Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган.

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинган. Бу вақтда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаганлар. Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда шифокорлар томонидан енгил тан жароҳати олган иккала фуқарога ҳам уйга жавоб берилган.    

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар